11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Кейинги авлод
16 Авг  2019 816

Иқтидорли ўқувчиларни аниқлашда халқаро тажрибалар қўлланилмоқда

Бугун, 16 августидан бошлаб 2019-2020 ўқув йили учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва мактаб-интернатларига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан психологик-педагогик диагностик тест синовлари ўтказилмоқда, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Республикамиздаги 156 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва мактаб-интернатларда тест синовларида иштирок этиш учун 17334 нафар (шундан, 7992 нафар ижтимоий-гуманитар, 9342 нафари аниқ фанлар йўналишида) ўқувчилар ҳужжат топширишган.

Психологик-педагогик диагностика тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун бу йилги психологик тестларни ўтказиш тартиби ва баҳолаш тизимига  бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, тест  синовлари янгича усул, халқаро тажрибалар ҳамда Cambridge Assessment International Education тажрибаларига  асосланган ҳолда тайёрланди. Саволлар мазмуни ўқувчиларни кўпрок мантиқий ва танқидий фикрлашга ундовчи топшириқларга қаратилди.

Республика ташхис маркази қошида ташкил этилган Илмий лаборатория профессор-ўқитувчилари томонидан  ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва психологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда абстракт тафаккур, математик иқтидор ҳамда ижтимоий йўналишларда боланинг қобилиятларини аниқловчи психологик тестлар тузилди.

Ўқувчиларнинг жавоблар варақаси  махсус дастур асосида компьютер техникаси орқали текширилади ҳамда натижалар эълон қилинади. Ҳар бир боланинг ишлаган психологик тест натижалари ўқувчига олдиндан берилган ID код орқали EXCEL дастури асосида ҚАЙДНОМА кўринишида тайёрланади. Психологик тест натижалари максимал 100 баллик тизимда баҳоланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech