15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Инвестициялар
7 Июн  2019 1259

Наманганда инвеститсия форуми бошланди

Бугун Наманган шаҳрида “Doing Business with Namangan-2019” халқаро инвеститсия форуми ҳамда “Made in Namangan-2019” Наманган ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси  бошланди.

Мазкур тадбирлар Наманган вилоятига тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб этиш, қулай инвеститсия муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, ҳудудларда инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган салоҳият ва имкониятлар билан хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамиятини ва халқаро ташкилотлар вакилларини таништириш мақсадида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу тадбирларда маҳаллий ва хорижий инвесторларни фаол иштирок этишга таклиф этади.
Бизнес форум 7-8 июнь кунлари бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech