22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Мамлакатимизда
19 Сен  2019 546

Интеллектуал мулк агентлигига янги директор тайинланди

Тулқин Сайфуллаевич Абдусаттаров Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech