14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Воқеа-ҳодисалар
19 Сен  2019 464

Индонезия қирғоқларида магнитудаси 6 баллга тенг ер силкиниши кузатилди

Бу ҳақда АҚШнинг Геология хизмати (USGS) маълумотига таянган РАА «Новости» шундай хабар тарқатди. Чиндан ҳам, бу яхшигина силкиниш бўлгани айтилмоқда.

Келтирилишича, ер силкиниши маркази Ласем аҳоли пунктидан 82,2 километр жануби-ғарбда, Сурабай шаҳридан 160 километр жануби-шарқда 591,2 километр ер остида бўлган.

Ҳозирга қадар қурбонлар ва кўрилган зарар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Индонезия Тинч океани оловли ҳалқаси (қудратли тектоник плиталар туташган жой)нинг ажралмас бир қисмидир. Ер сайёрасининг ана шу ҳудудларида тектоник плиталарнинг энг фаоллиги кузатилади. Улардан бири, ҳатто, йилига етти сантиметрга ҳаракатланади ҳам. Сеймологлар ҳар йили бу ерда силкиниш магнитудаси 4 балдан юқори бўлган 6-7 мингта зилзилани қайд этади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech