17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Мамлакатимизда
4 Июн  2019 415

Илҳом Абдуллаев қонунларни трассада турган пойга автомобили ва бузуқ самосвалга қиёслади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Жўрраев ва бошқа мутасаддилар  иштирокида интервью ва ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Илҳом Абдуллаев “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳақида гапириб берди. Шунингдек, томонлар ўртасида манфаатларни тўғри тақсимлаш ва эскирган қонунлар хусусида тўхталди, дея маълум қилади Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

“Парламентдаги муҳокамалар ҳақида кўпчиликда тасаввур йўқ, бу қизғин жараён, ҳукумат ўз қонунини кўтариб кириб, мана шуни қабул қилиб беринглар, демайди.

Афсуски, биз қонунларни муҳокама қилаётганимизда кўп журналистлар иштирок этмайди-да.

Ўйлайманки, ушбу жараён Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги учун ҳам бир мактаб бўлди. Агентлик мутасаддилари ўзлари гувоҳ бўлишди: биз фақат давлат учун эмас, фуқаролар учун нима қизиқ эканидан келиб чиқишга ҳаракат қилдик, энг аввало фуқароларнинг манфаатларини ҳисобга олишда тарафдор бўлдик.

Тасаввур қилинг: мана, бир бизнесмен. Сизнинг қонунингиз унга нима беради? Айнан шу нуқтаи назардан ёндашдик ва қонуннинг ярмидан кўп қисмини ўзгартирдик. 44 моддадан иборат ушбу ҳужжат тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун ҳисобланади.

Бироқ айни пайтдаги ҳолат, қонун чиқарувчи орган сифатида бизни қониқтирмайди. Республикада давлат-хусусий шерикликни учта йўналиш бўйича қарор топтиширда асос бўлувчи 3 та қонун бор.

Биринчиси – замонавий, демократия мезонларига мос бўлган "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонун.

Яъни, таъбир жоиз бўлса, ҳозир трассада яп-янги пойга автомобили турипти. Унинг ёнида эса – иккита бузуқ самосвал.

Булар – “Концессиялар тўғрисида” 1995 йилда қабул қилинган қонун. Яна биттаси, яъни учинчиси ҳам эски қонун. Бир-икки ўзгартиришлар киритилган бўлиши мумкин.

Лекин умуман олиб қараганда, 90-йилларда имзоланган икки ҳужжат ҳам бозор иқтисодиёти талабларига мутлақо жавоб бермайдиган қонунлар. Биз ҳукуматдагилардан бунга дарров муносабат билдиришларини ва қолган икки йўналишни ҳам тартибга соладиган, бир-бирини инкор этмайдиган, мукаммал қонунлар беришларини кутиб қоламиз”, — деди Илҳом Абдуллаев.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech