21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,7 °C

Кейинги авлод
18 Апр  2019 648

“Ижодкор болалар” мактаблари ташкил этилади

«Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Унга кўра:

- Умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини 2019 йил 1 августдан бошлаб тугатиш ҳамда уларнинг 400 нафар штат бирликларини туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига, мавжуд китоб фондини умумий ўрта таълим муассасалари балансига берилади.

- “Баркамол авлод” болалар марказлари негизида “Ижодкор болалар” мактаблари ташкил этилади.

- Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар қизиқишига кўра “Ижодкор болалар” мактабларининг тармоқ тўгараклари ташкил этилади.

Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари:

- 2019 йил 1 августдан “Ижодкор болалар” мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” ходимлари учун 2 бараварга;

- 2020 йил 1 январдан “Ижодкор болалар” мактаблари ходимлари учун 1,5 бараварга оширилади.

- 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Ижодкор болалар” мактабларида робототехника, мехатроника, муҳандислик, дастурлаш ва хорижий тилларни ўрганиш тўгаракларини давлат хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech