18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Мамлакатимизда
11 Июл  2019 613

ИИВ интернет сайтларда тарқатилган хабар бўйича расмий муносабат билдирди

Сурхондарёда профилактика инспектори ҳамда унга ёрдамчи посбон юк автомобили ҳайдовчисини калтаклагани ҳақидага хабарлар бўйича Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Аниқланишича, 2019 йилнинг 25 июнь куни Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасидан туман ИИБга келиб тушган хабарномага кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 23:20ларда Сариосиё тумани “Маржона” маҳалласида яшовчи “To’palang MG Holding” масъулияти чекланган жамиятга қарашли “MAN” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Абдусалом Нуровни “Чилонзор” маҳалласи профилактика инспектори Ишмурзаев Қувондиқ уриб тан жароҳати етказилганлиги билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Сариосиё тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилган.

Ҳайдовчи Абдусалом Нуров ва профилактика инспектори Қувондиқ Ишмурзаевларнинг кўрсатмаларида қарама-қаршиликлар ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилишини инобатга олиб, барча материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Сариосиё тумани прокуратурасига юборилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech