22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Хавфсизлик
25 Апр  2019 747

ИИВ Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида келиб чиққан зиддият бўйича расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Қорақалпоғистонда ГАИ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди” номи билан тарқатилган видеодаги ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

2019 йилнинг 21 апрель куни соат 16.30ларда Амударё тумани Манғит шаҳри Баркамол авлод кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори сафдор М.Танирбергенов хизмат олиб бораётган вақтида, шу кўчада йўл бўйига “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 95 291 ТТА бўлган такси автомашинаси келиб тўхтаган. Автомашина ичидан маст ҳолатда бўлган икки нафар йўловчилар Махмудов Музаффар ва Ахмедов Маъруфжонлар тушиб, мазкур автомашина ҳайдовчиси билан кира ҳақи борасида ўзаро келишмасдан жанжаллашиб қолиб, маст ҳолатдаги йўловчилардан бири автомашинанинг орқа ўнг эшик ойнасини синдириб юборган.

Шу ерда хизмат олиб бораётган сафдор М.Танирбергенов мазкур жанжал ҳақида Амударё туман ИИБ навбатчилик қисмига тезкор гуруҳ юборишини сўраб хабар берган ҳамда ўзи ушбу жанжаллашаётган фуқароларнинг ёнига тинчлантириш мақсадида бориб, уларни ажратаётганида, маст ҳолатдаги йўловчи М.Махмудов “Нексия” русумли давлат рақами белгиси 95 291 ТТА бўлган автомашинанинг чап томон орқа эшигини жаҳл билан қаттиқ ёпиб юборгани натижасида, сафдор М.Танирбергеновнинг ўнг қўл бармоқлари қаттиқ қисилган (видеода кўриш мумкин). Бунинг натижасида сафдор М.Танирбергенов оғриққа чидамасдан маст ҳолатдаги йўловчи М.Махмудовнинг юзига шапалоқ билан бир марта уриб юборган.

Сафдор М.Танирбергенов олган жароҳати юзасидан Амударё тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва “ўнг қўл 4-бармоғи тирналиб кесилган” жароҳати олганлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилган. Сафдор М.Танирбергенов шу куни юқоридаги автомашинага етказилган зарар, ўзининг олган жароҳати ҳамда содир бўлган ҳолат юзасидан ўз раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган ва мазкур билдирги туман ИИБда рўйхатдан ўтказилган. 2019 йил 21 апрель куни автомашина ҳайдовчиси Амударё тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолатлар юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролар М.Махмудов ва М.Ахмедовларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Фуқаролар М.Махмудов ва М.Ахмедовларни спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари бўйича маълумотнома олиниб, улар жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиб шовқин чиқарганликлари учун ушлаб туриш баённомаси расмийлаштирилиб, Амударё тумани ИИБ ҳушёрхонасига жойлаштирилган.

Сафдор М.Танирбергеновни фуқаро М.Махмудовнинг юзига шапалоқ ургани ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, натижага кўра уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилган. Кечиримлилик, инсонийлик ва каттага ҳурмат нуқтаи назаридан сафдор М.Танирбергенов фуқаро М.Махмудовнинг хонадонига бориб, ундан кечирим сўраб, ўзаро ярашган, дейилади ИИВ маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech