17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
2 Окт  2019 540

ИИВ Фарғонадаги автоҳалокат бўйича расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳаси билан тарқатилган материал бўйича ИИВ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан дастлабки тергов жараёнлари олиб борилган. Унга кўра 2019 йил 29 сентябрь куни соат 20:45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган. 

Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б.лар тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят Ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти Ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech