20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Хавфсизлик
4 Фев  2019 1442

ИИБ ходими пора олмади

Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 7-сонли ИИБ ходими Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Билдиргида   Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи И.Б. ва бошқа шахслар билан бирга 2018 йил октябрь ҳамда ноябрь ойларида “Silk Road Industry” МЧЖ раҳбари Ф.К.дан умумий қиймати 244 миллион  сўмлик “Libеra” номли болалар тагликларини келгусида савдо тушумидан тушган пулдан бериш шарти билан олиб, алдаш йўли билан ишончига киргани маълум қилинган. Аммо  болалар тагликларини сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бораётганлиги, И.Б. унга текширув ҳужжатларини терговга ўтказмасдан унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пора сифатида 2000 АҚШ долларини таклиф этаётганлигини айтган.

Ушбу билдирги юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ хавфсизлик  бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими, Учтепа тумани прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида И.Б. пора сифатида 1500 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида бераётганида ушланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech