08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Кейинги авлод
21 Дек  2018 2052

Тошкентда яна бир чет эл олийгоҳининг филиали очилади

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент ва Боку шаҳарларида ўз филиалларини очиш борасида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров институтнинг кузатув ва васийлар кенгаши қўшма йиғилишида маълум қилди.

- МДХМИ (МГИМО) хориждаги позицияларини мустаҳкамламоқда, - дейди вазир. – Айни дамда филиалларни очиш бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон билан бирга тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, айни дамда олий таълим муассасаси Низомига мос ўзгартишлар киритилмоқда.

Ўз ахборотимиз
rtr-vesti.ru сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech