18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Мамлакатимизда
9 Мая  2019 525

Ички ишлар вазирлигида германиялик журналистлар билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикасига келган германиялик журналистлар, “Spiegel Online” нашрининг ходими Кристина Хебель ва “Deutschlandfunk” нашрининг вакили Тилько Грис бугун Ички ишлар вазирлигида бўлиб, Вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати

Учрашувда журналистлар 2016 йилдан буён инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида республикамизнинг ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, бу каби ислоҳотлар олиб борилишига сабаб бўлган омиллар ҳамда тизим олдига қўйилган режалари юзасидан суҳбат олиб бордилар.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бўлиб турган германиялик журналистлар республикамизнинг бир қатор ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech