17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,3 °C

Мамлакатимизда
7 Мая  2019 1598

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 6 май, 375-сон). 

Мазкур низом ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Шунга кўра, тавсиянома (тақдимнома) бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузилади.

Ҳужжатлар комиссияга ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.

Комиссия уларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқиб, бу бўйича баённома тузади.

Тавсиянома олганларнинг рўйхати шу асосда Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Рўйхат таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳар йили 1 майгача юборилади. 

Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда) уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech