17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Хавфсизлик
15 Окт  2019 387

Ички ишлар органи ходими калтаклангани тасвирланган видеога ИИВ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимига нисбатан фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2018 йилнинг август ойларида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласи ҳудудида содир этилган бўлиб, воқеа тавсилотига кўра, ҳудуднинг профилактика инспектори, жамоат тартибини бузаётган маст ҳолдаги уч нафар фуқарони тинчлантириш жараёнида, шу атрофда бўлган айрим шахслар томонидан фаол қаршиликка учраган ва унга нисбатан бир гуруҳ фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган барча шахсларга нисбатан, ўрнатилган тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилган.

Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликдан, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган видеотасвирларни тарқатишдан ўзларини тийишларини, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаришини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech