23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Маданият
1 Апр  2019 545

I Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш бахшиси 5 ёшда

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказиладиган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш бахшиси 5 ёшда. У ҳозирда кўпчилик эътиборида бўлиб турибди. Ғолибжон Орибов 2013 йил 29-сентябрда Сурхондарё вилояти, Музработ туманида туғилган.

 

Ушбу фестивал нафақат тадбир иштирокчиларини, балки ёшларни ҳам бирдек жалб қилмоқда. Ғолибжон ёшлигидан зеҳни ўткир, қизиқувчан, расм чизишга, уларни ҳар хил рангларга бўяшга, шеър ёдлашга, қўшиқ айтишга ва рақсга тушишга жуда қизиқади. У «бахшилик» йўналишининг 1-синф ўқувчиси, шу йўналишда таълим бераётган Маҳаммад Бахши Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-саноатларини ўрганиб келяпти.

У учун бу фестивал ҳақиқий маҳорат мактаби бўлади. Ўз тенгдошларига ўрнак бўла оладиган иштирокчи бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech