26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29 °C

Маданият
2 Апр  2019 1078

Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, туман ва шаҳарларда биттадан марказий маданият марказлари, қишлоқ ва шаҳарларда ҳам аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлганда маданият марказлари ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Марказларнинг асосий вазифаси маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлашдан иборат.

Марказлар маданият бошқармалари ва бўлимлари томонидан тайинланадиган директор томонидан бошқарилади.

Марказларда 33 йўналишда тўгараклар, 9 та студия, 6 та курс, 8 та қизиқувчилар клублари, 7 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.

Марказлар фаолияти самарадорлиги баҳоланиб борилади ҳамда аниқ баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида онлайн электрон таъминот базаси ишлаб чиқилади. Мазкур тизим 2020 йил 1 январдан татбиқ этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech