22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Яшил сайёра
12 Мар  2019 1654

Ҳукумат фармойишига асосан бутун Республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилади

Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млндан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech