27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Мамлакатимизда
1 Июн  2019 490

Ҳотамжон Кетмонов ХДП партияси етакчилигидан кетди

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда партия матбуот хизмати. 

Пленумда кун тартибидаги ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.  Бугунги кунгача Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Хатамжон Абдураҳмонович Кетмонов бошқа ишга ўтганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан кетди.

Маълумот учун, Ҳотамжон Кетмонов 2013 йилдан буён ХДПни Марказий кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди. Ҳотамжонов кетма-кет икки марта 2015 ва 2016 йилги президентлик сайловларида ХДП партиясидан номзод сифатида қатнашганди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси вазифасига Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди тавсия этилди. Пленум аъзолари томонидан бир овоздан Иноятов Улуғбек Ильясовичнинг номзоди қўллаб-қувватланди.

Иноятов Улуғбек Ильясович Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Улуғбек Иноятов эса 2018 йил июнда Халқ таълими вазири лавозимидан бўшатилиб, Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech