14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
5 Ноя  2019 444

Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Этноспорт ва стронгмен федерацияси раиси этиб тайинланди

Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси («World Ethnosport») кенгашининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларига «UzReport» ахборот агентлигининг бош директори Равшанхон Джураевни Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси президенти ва Бутунжаҳон этноспорт иттифоқи кенгаши раиси этиб, Абдулазиз Аққулов эса Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Этноспорт ва стронгменлар федерацияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди.

Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси раҳбарлари Ўзбекистонда Этноспорт ва стронгменлар федерацияси ташкил қилинишини қўллаб-қувватлашга ҳамда республикамизда мазкур спорт турларини ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди. Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Этноспорт Челленж ва Паҳлавон Маҳмуд номидаги "BAHODIRLAR O‘YINI" II Халқаро турнири ҳам бўлиб ўтади. Тадбирлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади.  

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech