20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,5 °C

Биласизми?
3 Июл  2019 797

Ҳиндистонда «ғойиб бўлаётган» машиналар видеоси вирусдай жуда тез тарқалмоқда

Ҳиндистонда кўприк остига кириб «ғойиб бўлаётган» автомобиллар акс этган видеоролик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Улар оптик иллюзияни дарров пайқай олишмаган, дея хабар беради «The Indian Express».

Видеолавҳада автомобиллар кўприк остига бурилиб, кейин ғойиб бўлаётгани акс этган.

Видеони томоша қилганлар сони тезда ўн мингдан ошган, фойдаланувчилар бу қандай бўлиши мумкинлиги масаласида баҳс-мунозараларга киришиб кетган, жуда кўплаб тахминлар билдирилган, шарҳлар келтирилган.

Кимдир кўприкни Бермуд учбурчагига таққослаган, бошқаси бу Хогвартсга портал, деб ҳисоблаган.

Баъзи шарҳловчилар камера билан боғлиқ ҳийлани қидирган бўлса, бошқалари бу найранг видеотаҳрир ёрдамида амалга оширилган, деб ҳисоблаган. Лекин айримлари тасвир оптик иллюзия уйғотадиган муайян нуқтадан олинганини дарров пайқашган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech