21 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Мамлакатимизда
10 Апр  2019 354

Ҳарбий хизматга кетувчилар махсус танловлардан ўтказилади

Ҳукумат қарори (291-сон, 09.04.2019 й.) билан Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилади “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 

Мазкур низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.

Танлов чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш, касбий танлов ва якка тартибда суҳбат шаклида туман ҳокими қарори билан тасдиқланадиган Танлов кенгаши томонидан амалга оширилади.

Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралигача ўтказилади.

Танловда иштирок этишда чақирилувчиларнинг сони чекланмайди.

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш қуйидаги нормативлар бўйича ўтказилади:

- турникда тортилиш;

- 100 метрга югуриш;

- 3000 метрга югуриш.

Мазкур нормативларни топширмаган чақирилувчилар касбий танлов тадбирларига қўйилмайди.

Касбий танлов компютерда ишланадиган 60 та саволларга жавоб бериш орқали ташкил этилади.

Саволлар мактаб, коллеж ҳамда лицей дастурлари доирасида тузилади ҳамда саволларни ишлаш учун 1 соат 30 дақиқа вақт берилади.

Савол-жавобларнинг якуний баҳоси мониторда автоматик кўринади ҳамда касбий танловни такроран топширишга рухсат берилмайди.

Якка тартибдаги суҳбат видеокузатув камералари назоратида Ўзбекистон тарихи, Амир Темур тузуклари ва бошқа улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларни аниқлаш орқали амалга оширилади.

Якка тартибдаги суҳбат якунида Танлов кенгаши чақирилувчини ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича қарор қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech