15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Ҳарбий
6 Фев  2019 1958

Ҳарбий хизматга чақирув вақтини март-апрел ойларига кўчириш таклиф этилмоқда

Ҳарбий хизматга чақирув тадбирларини йилнинг февраль—март ойларида ўтказилиши чақирув ва йиғин пунктлари хоналарида белгиланган иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келмоқда. Аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатимизнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув ва йиғин пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати олис ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг чақирув тадбирларида тўлиқ иштирок этишини қийинлаштирмоқда, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, 2019 йил чақирувини сифатли ўтказиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган ортиқча сарф-харажатлар ҳамда энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг февраль-март ойларидан март-апрел ойларига ўтказиш таклифи берилган.

Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech