23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26 °C

Ҳарбий
16 Июл  2019 572

Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда тўсатдан текширув ўтказилди

Тўсатдан текширув кутилмаганда соат 15:00 да берилган “Тревога” сигнали билан бошланди. Бутун шахсий таркиб тезкор равишда юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди, зудлик билан биноларни қўриқлаш кучайтирилган тизимга ўтказилди.

Одатий режалаштирилган тактик машғулотлар ўз йўлига, бироқ фавқулодда олиб борилган ўқувлар жанговар тайёргарлик ҳолатини синовдан ўтказиш яхши самара беради. Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ҳам айни шу мақсадга қаратилган, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўқувлардан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текшириш. Ҳар қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар керакли асбоб-анжомлар ва иш қуролларининг бўлиши фаолият самарадорлигини таъминлайди. Саф кўриги давомида эса ҳарбий хизматчиларнинг либоси, ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол аслаҳа ва керкакли анжомлари бирма-бир кўздан кечирилди.

Машғулотларнинг иккинчи кунида ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳали қуёш кўкка кўтарилмаган тонги соат 4-00 да берилган кўрсатмага мувофиқ, ҳарбий қисмга қарашли дала-ўқув майдонига чиқиш учун ҳаракатга келтирилди. Командирлар томонидан шахсий таркибга техника хавфсизлиги қоидалари тушунтирилиб, ҳаракатланиш бўйича вазифалар юкланди.

Ўқувларни реал вазиятларга яқин тарзда олиб боришга ҳаракат қилинди. Ҳарбий техникалардан таркиб топган колоннага қўйилган пистирма хавфи бартараф этилди. 30 километр масофага жанговар техникалар ва ҳарбий автомашиналар тартибида маршни амалга ошириб, дала-ўқув майдонига етиб келган бўлинмалар белгиланган нуқталарга жойлашди. Юқори қўмондонлик билан тезкор алоқа пункти ташкил этилди.

Жанговар амалиётларда ҳарбий хизматчининг ҳаркатланишини чеклаб қўядиган, хатто, умрига зомин бўалидган хавфлардан бири оммавий қирғин қуролларидир. Дала-ўқув майдонида юрт посбонлари айни шу хатарга қарши махсус кийимларни кийиш бўйича имтиҳон топширишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech