21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Ҳарбий
3 Июл  2019 687

Ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига 14 та тиббий ёрдам машиналари топширилди

Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига тез тиббий ёрдам кўрсатувчи хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилади.

Замонавий ва қулай “Damas” русумли мазкур автомашинлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига, нафақадаги фахрийларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда асосий восита ҳисобланади.

Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган тантанали маросимда Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этди. Ўн тўртта тиббий хизмат автомашинлари ҳудудлар бўйича тақсимланиб, ўз манзилига кузатилди.

Тиббий хизмат машиналаридан тўрттаси ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларга берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech