23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,7 °C

Туризм
5 Мар  2019 1369

Ҳар куни Регистон майдонида 3D лазерли шоу намойиш этилади

Вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан жорий йил 4 март куни тасдиқланган “Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси”да Самарқанд вилоятида мунтазам равишда ўтказиладиг

 

 

Жумладан, Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган саёҳларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Регистон майдонидаги 3D лазерли шоу эндиликда ҳар куни намойиш этилади.

Март, ноябрь ва декабрь ойларида “Улоқ-кўпкари” ўйинлари, 7 сентябрда “Кишмиш” фестивали ўтказилади.

Бундан ташқари, ҳар бир туманда ўтказиладиган сайллар ва уларнинг аниқ саналари белгиланди.

Хусусан, 7 март куни Ургут туманида миллий таомлар сайли, 14 март куни Самарқанд туманидаги Нодирдевонбеги мадрасасида сумалак сайли, 15 мартда Тайлоқ туманида баҳор таомлари кўриги, 22 март куни Нуробод тумани Оқсой қишлоғида кураш беллашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech