21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12 °C

Транспорт
17 Июл  2019 869

Юк авиарейслари Шинжон билан Ўзбекистонни бир-бирига боғлади

Урумчи-Тошкент янги юк самолёти душанба куни парвоз қилди.

Гуанчжоу ва Иу шаҳарларида ишлаб чиқарилган кийим-кечак ва электрон маҳсулотлар ортилган юк самолёти Урумчи шаҳридан душанба куни Тошкентга 16:00 да учиб кетди, дея хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

«Қайтиш рейсида самолётга Тошкентда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юкланади», дейди Урумчи авиация сервис компанияси бош директори Жень Фэй. Парвоз заруратга қараб ҳафтасига 5-7 марта амалга оширилади.

«Илгари Хитойдан Марказий Осиё мамлакатларига поездда ёки юк машинасида юкларни ташиш учун 12 кун кетарди. Янги юк ташиш ҳаво йўналиши очилгандан сўнг, вақт уч соатга қисқаради», дея таъкидлайди Жень Фэй.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech