22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Транспорт
8 Мая  2019 1164

GM Uzbekistan Tracker автомобилига 16 миллион сўм чегирма эълон қилади

GM Uzbekistan компанияси барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муқаддас Рамазон ойи билан қутлаб, Tracker Premier AT автомобилига 16 миллион сўм миқдорида байрамона чегирма эълон қилади, деб хабар бермоқда Компания матбуот хизмати.

Акция 8 майдан эътиборан республикамизнинг барча автосалонларида 100% олдиндан тўлов амалга оширилган автомобиллар учун жорий йилнинг 5 июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Tracker моделини шунингдек 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга оширган ҳолда 2 йил фоизсиз муддатли тўловга ҳам харид қилишингиз мумкин.

Мазкур чегирма акцияси муддатли тўловга харид қилинаётган автомобилларга амал қилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech