22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Долзарб
22 Апр  2019 995

Гиёҳвандликка қарши туринг

Ана шундай ном олган лойиҳа доирасида Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари Руминияда бўлди.

Руминиянинг Тирговиште шаҳрида Erasmus+ дастурининг «Stand against drugs» (“Гиёҳвандликка қарши туринг”) лойиҳаси доирасида навбатдаги муҳокамалар бўлиб ўтди. Муҳокамада Норвегия, Мальта, Италия, Руминия ва Ўзбекистондан вакиллар иштирок этди.

Мазкур учрашувда юртимиз педагоглари гиёҳвандликка қарши кураш ҳамда бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Erasmus+ томонидан молиялаштириладиган "Stand Against Drugs" лойиҳасининг асосий мақсади Норвегия, Италия, Руминия, Малта ва Ўзбекистондан лойиҳа иштирокчиларини гиёҳвандлик ва унинг профилактикаси масалалари билан таништириш, жамиятни гиёҳвандликка қарши курашга жалб қилиш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети бўлиб, Руминия ва Норвегиялик координаторлар билан ҳамкорликда лойиҳанинг мақсади ва асосий тадбирлари бўйича концепция ишлаб чиқилган. Шу асосда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech