14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
28 Окт  2019 492

Гимнастикачи Чусовитина 2020 йилги Олимпия ўйинларидан кейин ўз фаолиятини якунлайди

Спорт гимнастикаси бўйича 1992 йилги Олимпия чемпиони 44 ёшли Оксана Чусовитина 2020 йилги Олимпия ўйинларидан сўнг ўз фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда спортчи ТАССга Алексей Немовнинг «Легенды спорта» шоуcида айтган.

Жорий йилнинг октябрь ойида Чусовитина 2020 йилги Токио олимпиадасида саккизинчи марта иштирок этишини айтганди.

«Бу менинг сўнгги Олимпиадам бўлади ва катта спортни тарк этаман, фаол спортчи бўлмайману лекин спортда қоламан. Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантиришга кўмаклашаман ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан, бундан кейин ҳам спортда яшайман. Пенза шаҳридаги Воронин кубогига келсам керак, деб ўйлайман, чунки у ерда дўстларим бор. Ҳар йили ушбу мусобақаларга бораман, ушбу мавсум қолган стартларни бекор қилдим», дейди Чусовитина.

Илгари СССР ва Германия терма жамоалари учун чиқишлар қилган уч карра жаҳон чемпиони ва Европа чемпиони Чусовитина гимнастика тарихида етти Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида «Гиннесснинг рекордлар китоби»га киритилган. 2016 йил Рио-де-Жанейродаги ўйинларда (таяниб сакрашда еттинчи ўрин) 41 ёшу 56 кунлигида тарихда Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи рекорди муаллифи ҳам бўлган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech