25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Саломатлик
19 Фев  2019 1082

Германияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тақдимоти ўтказилди

 Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш учун тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш” лойиҳасида иштирок этмоқда.

 

Бугун, 19 февраль куни Гамбург шаҳрида лойиҳа ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси томонидан “2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” мавзусида тақдимот ўтказди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Тақдимотда шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига юқори технологияларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тайёрлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, мутахассисларимиз Германия тиббиёт моделини ўрганиш орқали Ўзбекистонда соҳани юқори технологиялар асосида ривожлантиришда икки мамлакат мутахассислари ҳамкорлигини янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидладилар.

27 февралга қадар давом этадиган ташриф давомида делегациямиз аъзолари Германия соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштириш масалалари ва бошқариш усуллари, замонавий тиббий технологияларни бошқариш тамойиллари билан яқиндан танишадилар. Шунингдек, мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасаларини, тиббий таълим ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech