22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Молия
3 Июл  2019 1678

Муомаладан чиқарилган пулни қаердан алмаштириш мумкин?

Хабарингиз бор, 2019 йил 1 июлдан бошлаб 50 сўмлик, 100 сўмлик (2001-2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) тангалар ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик (1994 йил намунасидаги) банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан жорий йилнинг 1 июль кунига қадар эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар ва тангалар МБ ҳудудий Бош бошқармаларининг Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан қабул қилиниб, алмаштириб берилди.

Энди улар товар ва хизматлар учун тўловга қабул қилинмайди. Қолиб кетган эски намунадаги тангалар ва банкнотларни бевосита МБнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида янги намунадаги тангаларга ва муомалада бўлган бошқа номиналдаги банкнотларга алмаштириб олиш мумкин.

Низомга асосан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлади. 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб банк кассаларига топширилган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан алмаштириб берилади, деб хабар беради norma.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech