20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Биласизми?
18 Фев  2019 1631

Хитойда ўқув жараёнида гаджетлардан фойдаланиш қисқаради

Хитой шарқида жойлашган Чжэцзян провинцияси таълим бошқармаси уйга вазифаларни электрон мосламалардан фойдаланиб бажаришни тақиқлашни режалаштирмоқда, дея хабар қилади «Синьхуа» агентлиги.

 

Шу усулда мактаб ўқувчилари орасида миопияга чалинишга қарши курашиш режалаштирилмоқда. Бошқарма ушбу касаллик олдини олиш ҳақидаги ҳолат лойиҳасини эълон қилди. Ҳозирда у жамоатчилик муҳокамаси жараёнида.

Бошланғич ва ўрта синф болаларига мактабга электрон мосламалар олиб келишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Бироқ ўқув материалини тушунтиришда улардан фойдаланишга педагогларга рухсат этилган. Бунда дарс давомийлиги 30 фоизга қисқаради ва ўқувчиларга уй вазифасини қоғозда бажариш таклиф этиляпти.

Ўтган йил август ойида вазирлик бошланғич ва ўрта синфлар учун уйга вазифалар фақат ёзма кўринишда бўлиши талабини қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech