23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Мамлакатимизда
29 Мар  2019 836

ФВВ Самарқандда ёмғирдан сўнг содир бўлган тошқинлар ҳақида расмий маълумот берди

Самарқанднинг қатор кўчаларида сурункали ёмғир ёғиши натижасида сув тошиб чиқиш ҳолати кузатилди.

 

Ёмғир ёғиши натижасида Самарқанд шаҳрининг “Буюк Ипак йўли”, “Афросиёб”, “М.Қошғарий”, “Мир Саид Барака”, “Оби Раҳмат”, “Муқимий”, “Ўзбекистон”, “А.Темур”, “Конимех”, “Мулён-Сочаки боло” чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

Бундан ташқари, “Зарафшон” МФЙдаги 8-уй, “Жомий” кўчасидаги 48-уй, “М.Қошғарий” кўчасидаги 16-уй, 18Б-уй, 20-уй, “Мир Саид Барака” кўчасидаги 73-уй, “Оби Раҳмат” кўчасидаги 4-уй, “Муқимий” кўчасидаги 31-уй, “Конимех” кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган, дейилади хабарда.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят “Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech