22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Спорт
28 Янв  2019 1426

Футболга алоқадор шахслар махсус инспекция томонидан назорат қилинади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қилаётган, қонунда, регламентларда белгилаб қўйилган бандларга риоя этмай, ноқонуний ишларга қўл ураётган шахсларга қарши курашни давом эттиради. Ташкилотнинг бу каби ишлари махсус инспекция томонидан назорат қилинади. 

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича,  футбол ривожига тўсқинлик қиладиган таъмагирлик, коррупция, порхўрлик, келишилган ўйинлар, тотализаторлар масаласи ва бошқа шу каби иллатларга қарши кураш аёвсиз бўлади. Ташкилот ўтган йилдагидан фарқли ўлароқ энди фақатгина ўз инспекцияси билан чекланиб қолмай, бу каби кирдикорларга қарши курашувчи давлат муассасалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. Яъни, футбол ривожига тўсқинлик қилаётган шахсларга, гуруҳларга қарши кураш юзасидан ЎФА мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ёрдамига таянишга ҳаракат қилади.  

 

Махсус инспекция мураббийлар, ҳакамлар, футболчилар, футбол соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қонунга зид ишларини назорат қилиб боради. Шунингдек, ЎФА ёки ПФЛда фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ўзи қонунларга зид иш кўраётганлар ҳам жазодан четда қолмайди. 

 

Ҳукуматимиз мамлакат футболини оёққа турғазиш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, футболчилар, мураббийлар қолган соҳа вакилларига нисбатан анчагина катта даромад қилади. Бироқ улар ўзлари ҳалол ишлаб топаётган пулга қаноат қилмай, бошқа йўллардан ҳам даромад қилишга, бунинг оқибатида мамлакат футболини булғашга уринишса, нафақат ўз касбларидан қуруқ қолишади, балки қонун олдида ҳам жавоб беришади. Барча футбол клублари раҳбарлари бу ҳақда ўз ишчиларини расман огоҳлантиришлари шарт.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech