23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Энергетика
9 Сен  2019 877

Жиззахлик фермер фотоэлектр (қуёш) станциясини ўрнатди

Ўзбекистондаги фермер хўжаликлари электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий қурилмаларни ўрнатишни бошладилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

6 сентябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги «LAZZAT KAFOLAT» узумчилик-фермер хўжалигига қарашли узумчилик плантациясида чуқурлик насосини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «ОфтобНур» компанияси мутахассислари томонидан фотоэлектр (қуёш) станциясини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича ишларни якунладилар. Насос қишлоқ хўжалик экинларини доимий суғорилишини  таъминлаш учун қудуқдан сув чиқаришга мўлжалланган.

Замонавий қурилма соатига 10 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради. Бир ёруғ кунда у 80 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ойлик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати эса 2400 киловаттга тенг. Суғориш мавсумида (март-октябрь ойлари) бу рақам 19200 киловатт электр энергиядан ошиб кетади.

Таққослаш учун, фермер ўзини электр энергияси билан таъминлаш учун 1 км қиймати 35 млн. сўмга яқин бўлган электр узатиш линияси қуришга мажбур бўлади. Бунга қўшимча тарзда, амалдаги тарифга кўра ҳар йили фойдаланилган электр энергияси учун 9 млн. сўм тўлашига тўғри келади.

Кўрсатиб ўтилган қуёш қурилмасини ўрнатиш учун фермер 78 млн. сўмга яқин маблағ сарфлайди. Мазкур қурилма 8 гектар ерни одатий усул билан, 30 гектар ерни эса томчилаш усулида суғориш имконини беради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech