21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Ҳарбий
21 Июн  2019 1119

“Фориш”да Ўзбекистон–Буюк Британия ҳарбийлари машғулот ўтказмоқда

28 июнь кунига қадар Марказий ҳарбий округига қарашли “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон—Буюк Британия Қуролли Кучлари вакиллари ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Унда Буюк Британия қуролли кучларидан ташриф буюрган 30 нафардан зиёд ҳарбийлар ҳамда Ўзбекистон махсус операция кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

Ҳозирда ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари давомида шаҳар ва чўл ҳудудида шартли душман ўрнашган бино ёки жойга сексия ва гуруҳ таркибида кириб бориш, қуршаб олиш, ҳужумга ўтиш тактикаси кўриб чиқиляпти.

Шунингдек, машғулотларни Буюк Британиянинг Ўзбекистон элчихонасидаги ҳарбий атташеси подполковник Эндрю Стреффорд ва Максим Кудрясев, малакали йўриқчилар Куртис Кане, Панкин Брентобин ва бошқалар бевосита кузатиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech