15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Биласизми?
26 Июн  2019 957

Физиклар чақмоқ чақишини олдиндан айтишни ўрганадими?

Токио университети олимлари момақалдироқли булутларида чақмоқ чақиши ва икки турдаги гамма-нурлари ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар.

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, муайян шароитларда момақалдироқли булутларнинг кучсиз гамма-нурлари чақмоқ чақиши ва уларга ҳамроҳ гамма-нурлардан дарак бериши мумкин экан. Момақалдироқ булутлари билан боғлиқ гамма-феноменларининг икки маълум тури мавжуд: гамма-нурланиш (тахминан бир дақиқа давом этадиган заиф радиация) ва чақмоқ чақиши шаклида кузатиладиган қисқа муддатли ер гамма-нурлари. Ҳар иккала тур ҳам ўзгарувчан заряд қатламлари ўртасида сиқилган момақалдироқ булутларида кечади. Зарядланган жойлар электронларни деярли ёруғлик тезлигига қадар тезлаштиради, ундан кейин электронлар бироз секинлашади ва гамма-нурини таратади. Бу тормоз нурланиши дейилади.

Мониторинг тизими япон мутахассисларига бир вақтнинг ўзида ер юзидаги гамма-чақнашларни ва чақмоқ чақишини аниқлаш имконини берди. Бу жуда кенг тарқалган ҳодиса, лекин кузатишлар ҳам ўша соҳада ва айни пайтда гамма-нурланишни қайд этди. Олимлар шунингдек, чақмоқ чаққанидан кейин, нурланишнинг бирдан ғойиб бўлганини пайқашди. Бу эса, бу воқеалар бир-бири билан бевосита боғлиқ бўлган якуний хулоса чиқаришга имкон беради ва мазкур далиллар илк марта кузатилди. Тадқиқот чақмоқнинг пайдо бўлишини олдиндан тахмин қилиш учун илгари номаълум бўлган усулларни ишлаб чиқиш калити ҳам бўлиши мумкин. Экспертлар гуруҳи гамма-нурланишнинг ёруғлик сочиши нафақат чақмоқ чақиши олдидан эмас, балки амалда уларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам ўрганиш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech