24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Маданият
13 Авг  2019 654

Ўзбекистонлик режиссёрнинг «Денгиз руҳлари» фильми хорижда намойиш этилди

Ўзбекистонлик режиссёр Андрей Арутюнов томонидан ўз сценарийси ва продюсерлиги асосида суратга олинган «Денгиз руҳлари» фильми Виборгда ўтказилган фестиваль иштирокчилари, меҳмонлари ва оддий виборгликларда катта қизиқиш уйғотди.

Яхши танланган актёрлар таркиби – россияликларга яхши таниш Сейдулла Молдаханов ва Ўзбекистонда таниқли актёрлар Нигина Анарбаева ва Шерали Ортиқовлар. mirnov.ru да келтирилишича, кинокартина «Копродукция» танлови доирасида тақдим этилганди.

Бир ярим соатлик Эстония-Ўзбекистон-Россия киноижодкорлари суратга олган фильмдаги ҳаракатлар илгари денгиз бўлган, аммо у қуриб қолиб, чўлга айланган жой билан боғлиқ. Номи бирор марта ҳам тилга олинмаса-да, томошабинлар дарров Оролни эсга олдилар.

Сейдулла Молдахановнинг қаҳрамони – қуриб қолган денгиз туби энди у ёғига яшашдан маъно йўқлигига аниқ сабаб бўлиб туюлган оғир хаста, қари балиқчи. Бироқ кекса одам охир-оқибат ҳаётдан янги маъно топади. Бунга ўзи безорилар чангалидан қутқариб қолган боланинг пайдо бўлиши сабаб.

Агар денгиз ҳақида гапирсак, у гўё изсиз ғойиб бўлган. Тўлқинлар мавжланган жой ўрнида эндиликда қақраб ёрилган денгиз туби қолган, энди бу ерда инсонлар яшамоқда.

Ўтмишдан қочишга уринаётган қари балиқчи. Қайиғини йўлтанламасга алмаштирган чегарачи. Ўзгалар фирибгарлиги туфайли, деярли бор будидан ажраган собиқ амалдор... Денгиз ғойиб бўлди, лекин унинг қайтишига умид бор.

Режиссёр Андрей Арутюнов матбуот анжуманида сўнгги йилларда Ўзбекистонда қуриган денгиз тубида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапирди. Актёр Сейдулла Молдаханов эса ҳудуд аҳолисининг қанчалик самимий, очиқкўнгил экани ҳақида гапирди:

– Улар билан мулоқот қилиш мен учун жуда қизиқарли бўлди, оғир иқлим шароитига қарамай, у ерга яна ва яна қайтишга тайёрман», – деди актёр.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech