18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Спорт
17 Янв  2019 1479

Филиппин ва Яман ҳам Осиё Кубогини тарк этди

“Осиё Кубоги-2019” гуруҳ босқичи сўнги тур учрашувлари давом этмоқда. Кеча С ва Д гуруҳларида ўйинлар ўтказилди.

Дастлаб С гуруҳи жамоалари майдонга тушишди. Жанубий Корея ва Хитой термалари биринчи ўрин масаласини Абу-Даби шаҳрида ҳал қилишди. Бу баҳсда корейслар рақибларига имкон қолдирмадилар. 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва кареяликлар гуруҳ босқичини биринчи ўрин билан якунлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қирғизистон термаси Филиппин билан баҳс юритди. Бу ўйинда қўшниларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди. Виталий Люкнинг хет-трикига филиппинликлар битта жавоб қайтаришди холос.

Бу натижалардан сўнг гуруҳдаги вазият қуйидагича: 1. Жанубий Корея (9 очко); 2. Хитой (6); 3. Қирғизистон (3); 4. Филиппин (0).

“D” гуруҳи 3-тур доирасида Вьетнам – Яман ҳамда Эрон – Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Вьетнамликлар Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Эрон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин анчайин қизиқарли ўтган бўлсада дарвозаларга тўп киритилмади. Гуруҳдаги ҳолат эса қуйидагича тус олди, Эрон (7 очко билан) биринчи, Ироқ (7) иккинчи, Вьетнам (3) учинчи ва Яман (0) тўртинчи ўринга жойлашган.

Бугунги ўйинлар:

       F гурҳи;                                            ўйин вақти;

Уммон – Туркманистон                          18:30

Япония – Ўзбекистон                             18:30

     Е гуруҳи;                                            ўйин вақти;

Саудия Арабистони – Қатар                    21:00

Ливан – КХДР                                       21:00

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech