20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,2 °C

Мамлакатимизда
9 Мая  2019 655

Фахрий журналистлар учун байрам дастурхони ёзилди

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида   9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги  Фармони фахрийларга бўлган чексиз ҳурмат-эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрликдан далолатдир. Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ бу йил ҳам кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларининг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон ижодкорларни қўллаб-қувватлаш  «Илҳом» жамоат фонди томонидан бир гуруҳ фахрий журналистлар учун байрам  дастурхони ёзилиб, 40 нафар фахрий журналистга пул мукофотлари ва совғалар топширилди.

Тадбирда ижодкор нуронийлар бугунги тинч-осойишта ҳамда фаровон ҳаётимизга шукроналар айтиб, давлатимиз раҳбари томонидан қалам аҳлига кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.  

– Уруш қатнашчиси ҳамда меҳнат фахрийси сифатида бизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан мамнунман. Ҳар йили ушбу байрам арафасида уюшмамиз бизни бир дастурхон атрофига тўплайди, — дейди фахрий журналист Георгий Любимов. – Бугунги тадбирда ўзим билан бирга ишлаган фахрийлар билан дийдорлашиб, гурунглашдик. Очиғи, бундай эъзоз-эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.  Кексаларини қадрлаган эл-юрт ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай тинч-тотув кунларга осонликча етиб келганимиз йўқ. Шунинг учун тинчликни қадрлаш катта-ю кичикнинг бурчидир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech