25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Кейинги авлод
23 Мая  2019 500

Фарзанд тарбиясига етарли эътибор қаратмаган ота-оналар жаримага тортилди

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Л.М ва 10-синф ўқувчиси С.А ўртасида юз берган низоли ҳолат ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 апрелида Л.М ва С.А ўртасидаги жанжални шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ш.Ш уяли телефони орқали тасвирга олган ҳамда видеотасмани телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Дўстлар” гуруҳига, шунингдек, “Гонзо” аккаунтига инстаграмга жойлаштирган.

Мазкур ҳолат 26 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБ Вояга етмаган ишлар бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилган. Л.М.нинг ота-онаси фарзанд тарбиясига етарли даражада эътибор бермагани учун МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жаримага тортилган.

ХТВнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати текшируви натижасида мактаб директори томонидан жанжалнинг бошқа иштирокчиларини ҳисоботдан яширгани, туман ва шаҳар ХТБ ҳамда ИИБга хабар берилмагани аниқланди. Хизматнинг бевосита аралашувидан сўнг ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йилнинг 1 май куни Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманлари ИИБ Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилган.

Шундан сўнг 10-синф ўқувчиси С.А.нинг ота-онасига энг кам иш ҳақининг икки баробари, Ш.Ш.нинг ота-онасига энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, мактаб директори ҳамда ўринбосарларига “ҳайфсан” эълон қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech