13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Хавфсизлик
26 Ноя  2019 2585

Фарғонада тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган аёл ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Тезкор тадбирда, М.Ю. исмли аёл, тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб, рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитган. Шу йўл билан ундан 60 минг АҚШ доллар олишни мақсад қилган. Аёл тадбиркордан пулнинг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech