11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Хавфсизлик
13 Ноя  2019 476

Фарғонада поликлиника ходими пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси ходими пора билан қўлга тушди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки, поликлиника Врач-лаборанти Шоира.Р. фуқаро Сайёра Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шоира Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech