16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Хавфсизлик
12 Окт  2019 542

Фарғонада ноқонуний нефтни қайта ишлаш цехи аниқланди

Фарғона шаҳридаги Кимёгарлар кўчаси 6-Г уйда жойлашган «Фарғона статс ойл» МЧЖнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради «Ўзнефтгазинспекция» ахборот хизмати.

Бу ҳолат «Ўзнефтгазинспекция» томонидан нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича яширин цехларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида ўтказилган навбатдаги тадбирлар пайтида аниқланди. 

Ваколатли органлардан рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда корхона яширин ишлаб чиқаришни – хом нефтга ишлов бериш бўйича цехни ташкил қилган. Фойдаланилган технологияга кўра, маҳсулот газ конденсатини тўғридан-тўғри ҳайдаш йўли билан олинган, нефть маҳсулотларини совутиш эса уларни 40 миллиметрли 4 та пўлат қувур орқали ҳайдаш йўли билан амалга оширилган. Бу қувурлар оқар сувли лотоклар ичидан ўтказилган. Корхона ҳудудида, шунингдек, 2 та ер ости ва 7 та ер усти сиғимлар, 4 та бир тонналик ва 20 та йигирма литрлик елим идишлар, 4 та 200 литрлик темир бочка ва иккита 1 метркублик горизонтал идишлар топилган. 

Бир сўз билан айтганда, объектда нефть ва нефть маҳсулотларига ишлов бериш бўйича ишлаб чиқариш цикли ташкил қилинган. Аниқланган ашёвий далиллар орасида 5 тонна хом нефть, 5,5 тонна дизель ёқилғиси, 23,5 тонна саноат мойи, шунингдек, 12 тонна нефть шағали ва 3 тонна нефть кокси бор. 

Нефть хомашёлар ва қайта ишланган маҳсулотлар ҳамда мойлар темир сиғимларда сақланган. Ҳозирги пайтда идишларда сақланган нефть маҳсулотларининг умумий ҳажми аниқланмоқда.   

Топилган идишлардаги маҳсулотнинг сифатини аниқлаш учун 5 та намуна олинди. Намуналар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг кимёвий назорат лабораториясига батафсил таҳлил ўтказиш учун юборилди. 

Фойдаланилган хомашё бўйича ҳам тегишли ҳужжатлар мавжуд эмас, бу эса унинг ушбу яширин цехга ноқонуний равишда, талон-тарож қилиш йўли билан етказилганлигини билдиради. Маҳсулотнинг қаердан ва қандай йўллар билан олиб келинганлиги аниқланиши керак. 

Тахминимизча, хомашё материалини ноқонуний олиниши манбаи хом нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлашга ихтисослашган яқин атрофдаги корхоналар бўлган. 

Нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар давом этмоқда. «Ўзнефтгазинспекция» тадбиркорларни қонунчиликка риоя қилишга ва ўз фаолиятини қонун доирасида амалга оширишни тавсия қилади. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech