19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,6 °C

Хавфсизлик
4 Июн  2019 962

Фарғона политехника институти бошқарма бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи пора билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда бо прокуратура матбуот хизмати.

Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи М.А. фуқаро Н.К.нинг мазкур институтнинг 1-курсида “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинини вазирликда ишловчи танишлари орқали “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech