21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
8 Июл  2019 638

“Farg’ona-avtomarkaz” дилерлик маркази раҳбари ва бир нечта ходими ишдан олинди

“UzAuto Motors” компаниясига фуқаролардан “Farg’ona-Avtomarkaz” МЧЖ дилерлик маркази фаолиятига доир келиб тушган кўплаб мурожаатларни ўрганиш натижасида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги учун мазкур автосалон раҳбари ва бир нечта масъул ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Хусусан, мазкур автосалон ўз фаолияти давомида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган бир қатор ариза ва мурожаатларни тегишлилигича йўналтирилмаганлиги аниқланди.

Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланди.

Агар сиз дилерлик марказларида юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол 78 141 14 14 рақамлари орқали компания “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга ҳилоф ҳаракатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Компания дилерлик корхоналари томонидан амалга оширилаётган қоидабузарликларни аниқлаш борасидаги амалий ҳаракатларни давом эттиради, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech