07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,1 °C

Спорт
30 Апр  2019 1134

Эртага мамлакатимизда спорт ойлиги старт олади

Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббуснинг иккинчисида мамлакатимиз ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммавий спортни тарғиб қилиш масаларига алоҳида урғу берилган. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси май ойини мамлакатимизда спорт ойлиги деб номлаш ташаббуси билан чиқди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур ойлик 1 майдан 31 майга қадар давом этиб, у Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Спорт ойлиги бошланишидан аввал бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида кўплаб соҳа мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди. Йиғилишни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов олиб борди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каби қатор ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

Йиғилишда Жасур Матчанов бўлажак спорт ойлигининг не чоғлик аҳамиятли экани ҳақида тўхталиб ўтди.

Аввало, бундай ойликни ташкил қилишдан мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни уларнинг юрагига сингдириш. Қолаверса, бу жудда катта лойиҳа бўлиб, у юртимизнинг миллионлаб ёшларини бирлаштиради. Биз асосан профессионал спорт билан ишлаймиз. Аммо шуни унутмаслик керакки, оммавий спортни ривожлантирмасдан туриб, катта спортда натижага эришиб бўлмайди. Шундай экан, спорт ойлиги давомида бир нечта керакли иқтидор эгаларини саралаб олиш имконияти ҳам пайдо бўлади”, – деди Жасур Матчанов.

Спорт ойлигининг рамзий очилиш маросими эртага 11:00 да Миллий олимпия қўмитаси биносининг ёнгинасида бошланади. Унда спортимиз юлдузлари ҳам иштирок этиб, мухлисларга ўз иқтидорларини намойиш этишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech