23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Мамлакатимизда
15 Фев  2019 1132

Эркин Турдимов: қурилишдаги пинҳона келишувлар, ҳужжатлардаги сохталиклар коррупцияга йўл очган

Бундан кейин Самарқандда қурилиш билан боғлиқ жараёнлар ошкора амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида бўлган йиғилишда айтилди, деб хабар бермоқда «Zarnews».

Вилоят ҳокими Эркин Турдимов йиғилганларни Самарқанд шаҳридаги қурилишлар бўйича республика прокуратураси ишчи гуруҳи тақдим этган маълумотнома билан таништирди.

Маълум бўлишича, вилоят марказидаги 141 та объектда ер ажратиш, қурилиш тартиб-қоидаси ва технологиялари бузилган. Ушбу камчиликларни бартараф этишга мутахассислар билан бир қаторда кенг жамоатчиликни жалб этишга келишиб олинди. Шу сабабли йиғилишга ҳокимлик мутасаддилари, архитекторлар, қурувчилар, шунингдек, депутатлар, ОАВ ходимлари, фаол зиёлилар таклиф этилди.

«Қурилишдаги пинҳона келишувлар, ҳужжатлардаги сохталиклар, тендер танловларининг ёпиқлиги соҳадаги қонун бузилишлари ҳамда коррупцияга йўл очган. Айниқса, қадимий шаҳардаги айрим тарихий мерос объектларига зарар етган. Бу ҳолат UNESCO маъмуриятининг эътирозига сабаб бўлган», — деди Эркин Турдимов.

Бундан кейин вилоятда, хусусан, ер устидаги очиқ музей деб тан олинган Самарқанд шаҳридаги барча қурилиш ошкора амалга оширилади. Объектларнинг қурилиши, режалаштирилишида жамоатчилик ва аҳоли фикри ҳисобга олинади. Қурилишдан шахсий манфаат кўриш учун қурувчига ҳам, ижро органи раҳбарларига ҳам, «ўртакаш» товламачиларга ҳам йўл берилмайди.

Депутатлар, журналистлар, умуман, зиёлилардан иборат тарғибот гуруҳи аҳоли ўртасида ҳамда ОАВ орқали янги объектлар қурилиши билан боғлиқ режаларни тушунтиради.

Айрим маҳаллаларда эски уйлар кўп, баъзи маҳаллаларда канилизация йўқ, ҳовлилар сел келиши мумкин бўлган сув йўлларида жойлашган. Табиийки, келгусида бундай манзилларда режали қурилишлар олиб борамиз. Лекин ҳар қандай шароитда обида ва бинолар муҳофазаси эътиборда бўлади.

Йиғилишда ўрганилган объектларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech