20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Биласизми?
24 Мая  2019 395

Энг қадимий қўзиқорин топилди

Бельгия ва Канада олимлари тахминан бир миллиард ёшдаги тош қотган топилмага дуч келишди ва унинг Ер юзидаги энг қадимги қўзиқорин эканини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари «Nature» журналида эълон қилинган. Муаллифлар ушбу қўзиқоринларнинг замонавий экотизимнинг энг муҳим таркибий қисми эканини таъкидламоқда. Бундан ташқари ушбу қўзиқоринларнинг сайёрамиз юзасига эукариотлар (ҳужайралари ядрога эга бўлган дастлабки организмлар)нинг тарқаб кетишида муҳим роль ўйнаган.

Олимлар, шунингдек, топилмада замонавий замбуруғлар ҳужайралари ташкил топган хитин моддаси мавжудлигини аниқладилар. Топилманинг қадимий ўсимлик эмаслигини ҳам аниқ – унда целлюлоза йўқ.

Натижада, тадқиқотчилар Канадада дунёдаги энг қадимий қўзиқорин топилди, деган хулосага келишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech