28 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Энергетика
12 Фев  2020 820

Энергетикани ривожлантиришнинг янги босқичи

2020 йил 11 февраль куни Пойтахтимизнинг «Wyndham» меҳмонхонасида «Uzenergoengineering – Assystem» Ўзбекистон – Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда барча турдаги электр тармоқлари ва энергия объектларини лойиҳалаштирадиган мазкур қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинжиниринг» акциядорлик компанияси, ҳамда Франциянинг «Assystem Engineering and Operation Services S.A.S» компанияси биргаликда ташкил этилган.

Қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги битим 2019 йил

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Aссистем вакиллари билан учрашувда имзоланган. 2019 йил 17 октябрда «Uzenergoengineering – Assystem» МЧЖ ҚК рўйхатига олинган.

Assystem томонидан янги қўшма корхонага киритилган сармоялар бир қатор вазифаларга қаратилган, шу жумладан:

- Ўзбекистонда ва ундан ташқарида электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш лойиҳалари;

- инфратузилма ишлари, шу жумладан электр ва атом энергиясини ишлаб чиқариш;

- Ўзбекистондаги электр тармоқларини модернизация қилишга қаратилган бошқа фаолият турлари, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech